Бир куни мўминлар амири Умар ибн Хаттоб (р.а.) Мадина кўчаларининг бирида чопқиллаб юрган ёш болани кўриб қолдилар. Шу онда унга ўгирилиб: - Эй бола! Хаққимизга бир дуо қилгин, Аллох таоло бизга рахм қилсин, - дедилар. Шунда сахобалар: - Эй мўминлар амири, Аллох таоло рахм қилсин, деб гўдакдан дуо сўраяпсизми? Ахир сиз жаннат башорат қилинган ўн кишидан бирисиз-ку! - дея ажабланишди.
Шунда хазрати Умар: - Ха, мен ундан дуо қилишини сўраяпман, чунки у балоғат ёшига етмаган. Хали унинг амаллар китобига қалам юргизилмаган. Шунинг учун унинг дуоси қабул бўлади. Аммо биз мукаллаф ёшдамиз, бизнинг устимиздан қалам юргизилган, - деб жавоб қилдилар.
👍👍👍
https://t.me/joinchat/AAAAAEFQZSBq2Pwj-EDWhw